Роналду фаолиятини қаерда давом эттиради? Криштианунинг ўзи жавоб берди

Криштиану Роналдунинг “Ювентус”дан кетиши ҳақидаги хабарлар тарқалаётгани янгилик бўлмай қолди.

Маълумотларга қараганда, Криштиану Роналду Туриндан кетмасликка қарор қилган. Португалиялик юлдуз шартномасини охиригача адо этиш ниятидалигини билдирди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган.

Ҳозир Криштиану Роналду эътибор қаратаётган ягона масала, спорт  формасини юқори даражада ушлаб туриш. 2022 йилда туринликлар олдидаги мажбурияти якунланганидан кейин Криштиану фаолиятини Европада давом эттиради. У Хитой ёки АҚШ чемпионатларига бормоқчи эмаслигини маълум қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар