Роналду гўзал ёрини кўз-кўз қилди (фото)
"Реал" етакчиси Криштиану Роналду жамоасининг "Депортиво"га қарши ўтказган учрашувида қатнашмади. Бош мураббий Зинедин Зидан Криштиануга Японияда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан олдин дам олиши учун имконият яратиб берганди.
Жамоасининг муҳим ўйини куни Роналду уйда ўтиролмади. У янги маъшуқаси Жоржина Родригесни олиб "Сантьяго Бернаберу" стадионига келди. Албатта, Криштиану Роналдунинг ўйинни томоша қилишга оила аъзолари ва гўзал хоним билан келгани ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмади.
Модель ва таниқли хонимлардан кўнгли тўлмаган Роналду бу гал кийим дўконида сотувчилик қиладиган қизга кўнгил қўйди. Уларнинг муносабати қанча давом этиши номаълум албатта. Лекин Роналду янги маъшуқасини илк бор омма олдига оиласи даврасида олиб чиққани муносабатлар жиддийлигидан далолат бермоқда.
Фикрлар