Роналду ҳозирча янги мавсумда ТОП-5 чемпионатларда энг ёмон натижани қайд этмоқда
Ads

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду А Сериянинг дастлабки 3та турида ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади.

Берилган маълумотларга кўра 33 ёшли португалиялик футболчи ўтган 3та ўйинда рақиб дарвозаси томон жами 23 марта зарба йўллаган, бироқ уни ишғол эта олмаган.

Эътиборлиси, бу жорий мавсум Европанинг ТОП-5 чемпионатларидаги энг ёмон кўрсатгич ҳисобланади.