Роналду иштирокидаги таништирув маросимига қанча инсон ташриф буюрганини биласизми?

Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Португалиялик ҳужумчи "Ал-Насср" жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолади. Кеча Ар-Риёд шаҳридаги "Mrsool Park" ўйингоҳида Роналду иштирокида таништирув маросими бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, аренага 30 мингга яқин инсон ташриф буюрди. Бу рекорд натижа ҳисобланади. Шу пайтгача риёдликларнинг бирор ўйинига бунча мухлис келмаганди. Стадион сиғими ҳам 25 мингга тенг.

"Насср" навбатдаги уй беллашувини эртага, "Ал-Таи" клубига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олиши режалаштирилган.

Comments

You must be logged in to commet!