Роналду Италияга етиб келди (Видео)

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Туринга қайтиб келди.

35 ёшли футболчи март ойида Мадейрадаги уйига учиб кетганди ва коронавирус пандемияси туфайли А Серия ўйинлари қолдирилгани учун машғулотларни ўша ерда давом эттириб келаётганди.

Роналду 14 кун давомида уй карантинида бўлади. Шундан сўнг, "Юве" қароргоҳида машғулотларни бошлайди.

Яқин кунлар ичида жамоанинг яна бир неча нафар легионерлари клуб ихтиёрига етиб келишлари керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)