Роналду жамоаси дарвозабони чемпионлик ўйинини сотганликда айбланди
“Ан-Наср” дарвозабони Бенто Саудия Арабистони чемпионатининг 32-турида “Ал-Ҳилол”га қарши ўйиндан кейин катта можаро марказида қолди.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди, “Ан-Наср” эса Бентонинг 90+8-дақиқадаги автоголидан кейин ғалаба ва муддатидан олдин чемпионликни қўлдан чиқарди.
Ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда бразилиялик дарвозабоннинг “Ал-Ҳилол” даги собиқ жамоадоши – ҳимоячи Али Ал-Лажами билан суҳбатлашаётган видеоси тарқалди. Айнан Ал-Лажамининг қўшимча вақтдаги аут ташлашидан кейин “Ал-Ҳилол” ҳисобни тенглаштирди.
Шундан сўнг айрим мухлислар Бентони атайлаб хатога йўл қўйганликда айблай бошлади. Хусусан, ижтимоий тармоқларда испан тилида қуйидаги пост пайдо бўлди:
- Бентога қаранг, у собиқ жамоадоши Али Ал-Лажами билан гаплашяпти, айнан ўша футболчи ўйин тугашига 10 сония қолганда аутни ташлаган эди. Унга миссияни тугатиш бўйича охирги кўрсатмаларни берган. Бенто расман сотилди, - деб ёзди фойдаланувчилардан бири.
Эслатиб ўтамиз, ушбу дурангдан кейин Криштиану Роналду ўйнайдиган “Ан-Наср” 83 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди, “Ал-Ҳилол” эса битта ўйин кам ўтказган ҳолда 78 очко билан чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.

Фикрлар