Роналду жарима тўлайди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду карантин чораларига риоя қилмагани учун жаримага тортилиши мумкин.

Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, футболчи севгилиси Жоржина Родригес билан бирга унинг туғилган кунини нишонлаш учун Валле-д’Аоста минтақасидаги тоғ-чанғи курортига борган ва бунинг учун чегарани ноқонуний кесиб ўтган. Бироқ, иккала маъмурий бўлиниш ҳам тўқ сариқ ҳудуд ҳисобланади.

Бундан ташқари, манбага кўра, улар расмий равишда ёпиқ бўлган меҳмонхонада яшашган. Роналду ва Жоржина иштирок этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди, аммо кейинчалик олиб ташланди.

Энди маҳаллий ҳокимият коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларни бузганлиги учун португалиялик футболчини жаримага тортади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар