Роналду келажаги бўйича кутилмаган қарорга келди
“Манчестер Юнайтед” ҳукжумчиси Криштиану Роналду келаси мавсумни қайси жамоада бошлаши кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Гарчи португалиялик юлдузнинг манчестерликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этса-да, Роналду жамоадошларининг ҳолати, бош мураббий Ральф Рангникнинг ишлаш услубидан норози экани, агар жамоаси Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, Манчестердан кетиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
AS нашрининг маълум қилишича, Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”да қолишга қарор қилган. Замонавий футболда энг кўп гол урган ҳужумчи жамоасининг янги совринларни қўлга киритишига ёрдам бермоқчи.
Шу ўринда, Роналдуга ПСЖ жиддий қизиқаётганини таъкидлаш лозим. Парижликлар кейинги 15 йилликнинг энг зўр футболчиси ҳисобланган ва ўзаро рақобатлашиб келган Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни бир жамоада бирлаштирмоқчи.
Фикрлар