Роналду кетгач
Ads

Ўтган мавсумга нисбатан бу йилги мавсумда мухлислар сони ўртача 5,5 мингга камайган. "Қироллик клуби"нинг ЦСКА (51 636) ва "Райо Вальекано"га (52 229) қарши ўйинлари бу мавсумдаги энг кам мухлис кирган уч ўйинидан иккиси бўлди.

Фақатгина "Атлетико"га қарши учрашувдагина "Сантьяго Бернабеу"га 70 мингдан зиёд мухлис келди. Мухлислар оқимининг пасайишига жамоа қайд этаётган натижалар, йиллик абонемент нархининг ошгани ва жамоа юлдузи - Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.