Роналду "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Ўйиннинг 12-дақиқасида Иличич жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида Роналду мувозанатни тиклади. 56-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Сапата ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда яна Роналду гол уриб, манкунияликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ушбу натижадан сўнг "қизил иблислар" ҳисобидаги очколар сонини 7 тага етказиб олиб, "F" гуруҳида биринчи поғонага кўтарилиб олди. "5 очкоси бор "Аталанта" айни вақтда улар 3-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!