Роналду: Марҳамат қилиб, қарзимни узиб қўйинглар!
“Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси бекор қилинганидан кейин эркин агентга айланган Криштиану Роналду “Ювентус”дан пул ундиришга киришди.
Португалиялик юлдуз 2020 йили тасдиқланган келишув бўйича “Ювентус” унга 19,9 миллион евро тўлаги кераклигини уқтирмоқда.
Football Italia ва La Gazzetta dello Sport нашрларининг маълум қилишича, Роналду ўз ҳақидан воз кечмоқчи эмас. Шу боис у ишга ўз юристларини жалб қилди ва улар вазиятни ўрганишни бошлади.
Шу билан бирга айни пайтда Италия прокуратураси томонидан “Ювентус”нинг молиявий фирибгарликлари текширилмоқда. Бундан бир неча кун муқаддам клуб президенти Андреа Аньелли бошчилигидаги бошқарув штаби истеъфога чиқарилган эди.
Фикрлар