Роналду Машарипов билан учрашувга бормоқчи эмас

Осиё элит чемпионлар лигаси доирасида Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоаси Эронда “Истиқлол” футболчилари билан куч синашиши керак.

Marca нашрининг маълум қилишича, саудияликлар 22 октябрга белгиланган учрашувда қатнашиш учун Эронга боришни истамаяпти.

“Ан-Наср” клуби Яқин Шарқдаги сиёсий вазият туфайли ўз жамоаси футболчиларининг ҳаётини хавфга қўймоқчи эмаслигини таъкидламоқда.

Теҳрондаги ўйин кўпчиликни Криштиану Роналду келиши сабабли қизиқтириб қўйган. Биз учун аҳамиятлиси эса, Роналду Чемпионлар лигаси доирасида собиқ жамоадоши Жалолиддин Машарипов билан учрашиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!