Роналду Месси билан рақобат тугаганини эълон қилди

  • 10 сентября, 2023, 10:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналду “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси билан узоқ йиллик рақобат якунланганини билдирди.

Tecno

38 ёшли ҳужумчига унинг мухлислари аргентиналик юлдузни ёмон кўришини айтишди. Роналду бунга муносабат билдирди.

- Тарафдорларим Мессини ёмон кўришига асос йўқ, чунки ўртадаги рақобат якунланган. Бу рақобат мухлисларга ёқарди. Кимга Роналду ёқса, у Мессини ёмон кўриши шарт эмас. Чунки бу икки футболчи ҳам зўр, улар футбол тарихини ўзгартира олган. Энг муҳими, бизни бутун дунёда ҳурмат қилишади, - деди Криштиану Роналду.

Роналдунинг айтишича, улар 15 йил давомида саҳнани бўлишиб келишган, гарчи яқин дўст бўлмаса-да, улар бир бирини ҳамкасб сифатида ҳурмат қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию