
Роналду мухлисларни ҳайратга солишга тайёрланмоқда
Испания чемпионатида етакчилик қилаётган "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан мавсумнинг ҳал қилувчи сўнгги босқичида жамоа етакчиси Криштиану Роналду барчани ҳайратга солишини айтди.
- Роналду мавсумни аввалги йилларга қараганда, анча яхши натижалар билан якунлайди, - деди Зинедин Зидан. - У ўзининг энг яхши спорт формасига кўтарилмоқда ва чемпионат якунида ҳаммани ҳайратга солади.
Жорий мавсумда Криштиану Роналду Ла лигада 19 та гол урди ва еттита голли пас узатди.
Фикрлар