Роналду ўғлига “арабча футбол”ни ўргатадиган бўлди
Криштиану Роналду ўғлини ўтган йилнинг охирида “Реал” академиясига жойлаган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Криштиану 12 ёшли боласини Мадриддаги академиядан чиқариб олиб, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги “Маҳд” академиясига жойлаган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Роналдунинг ўғли янги жойда ўзидан икки ёш катта футболчилар билан шуғулланади. Бу ҳақда the Sun нашри хабар тарқатди.
Роналдунинг ўзи 2009-2018 йиллар давомида “Реал” сафида тўп тепган. Яқинда португалиялик юлдузнинг ўзи Мадриддан кетгани хато бўлганини тан олган эди.
Жаҳон футболида энг кўп гол урган футболчи 2023 йилдан Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнаяпти.
Фикрлар