Роналду ўзи учта гол урган, Машарипов иккинчи бўлимда ўйнаган баҳсдан кейин жамоадошларига мурожаат йўллади!
Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидаги саргузаштлари давом этади. 38 ёшли юлдуз миллий чемпионатнинг 18-турида “Ан-Наср”нинг “Дамак” жамоасига қарши ўтказган учрашувининг биринчи бўлимидаёқ хет-трикка эришди.
Роналдунинг голлари пойтахтликларга 3:0 ҳисобида ғалаба келтириб, чемпионлик учун курашда қимматли уч очко келтиррди.
Ушбу баҳсни захирадан бошлаган Жалолиддин Машарипов иккинчи бўлимда майдонга туширилди.
Баҳсдан кейин Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасига суратини қўйиб, жамоадошларига миннатдорлик билдириб пост қолдирди.
- Бу ажойиб оқшом бўлди. Йигитлар аъло даражада меҳнат қилдик!, - деб ёзди Криштиану Роналду.
Роналду сўнгги бешта учрашувда жамоасининг ўнта голида бевосита иштирок этди. Киритилган тўплардан саккизтасига португалиялик юлдуз муаллиф бўлди ва икки марта жамоадошларига голли пас узатди.
Фикрлар