Роналду ўзини тутолмаяпти!

“Ан-Наср”да ўйнаётган Криштиану Роналдуга ўтган йили апрелда янги туғилган ўғли вафот этгани қаттиқ таъсир қилган экан.

Португалиялик ҳужумчига яқин бўлган манбанинг таъкидлашича, ўша нохуш воқеадан кейин Роналдунинг ўзини тутишида кескинлик пайдо бўлган.

-Роналду ўғлидан айрилгач, ўзини бошқара олмай қолди. Бош мураббийнинг эътирозларига жавобан унга қўполлик қилди. Худди шу ҳолат агенти Жорже Мендеш билан ҳам кузатилди, - деди манба L’Equipe журналисти билан суҳбатда.

Роналду жорий йил бошида Европа футболини тарк этиб, Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасига қўшилди.

Араблар  38 ёшли тўпурар билан икки ярим йиллик шартнома имзолади ва ҳар мавсум учун 200 миллион еврога яқин маош тўлайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!