Роналду Португалия терма жамоаси учун керакми?
"Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси вингери Фринсишко Консейсау Роналду ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Ҳар кимнинг ўз фикри бор, аммо у жамоа учун қилган ва қилаётган барча ишларини ҳисобга олган ҳолда, биз барибир уни бебаҳо деб ҳисоблаймиз. Фактларни инкор этиб бўлмайди. Агар у доимий равишда гол уришда давом этса, шубҳасиз Жаҳон чемпионатида терма жамоамизга катта фойда келтиради", - деди 23 ёшли футболчи
Маълумот учун, Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган.



Фикрлар