Роналду прокуратурага “сир”ни очишдан бош тортди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияга келишдан аввал “Ювентус” шарафини  ҳимоя қилганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда Италия прокуратураси Турин клуби президенти Андреа Аньеллини  текширмоқда. Улар Криштиану Роналдудан “Ювентус”да ўйнаган пайтда олган маоши ҳақидаги маълумотни сўрашди.

Get Italian Football News нашрининг хабар беришича, португалиялик юлдуз прокуратурага Туриндаги фаолияти давомида олган даромадлари ҳақидаги маълумотларни беришдан бош тортган.

37 ёшли футболчи 2018-2021 йиллар давомида “Ювентус”да ўйнаб, 134 та учрашувда ўз ҳисобига 101 та гол ва 22 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!