Роналду пул топишда ҳам Мессидан ўзиб кетди

Замонавий футболнинг энг зўр икки ўйинчиси – Кришитиану Роналду ва Лионель Месси ёзда жамоасини ўзгартирган эди.

Португалиялик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” сафиида ҳар бир учрашувда гол урмоқда.

Месси ПСЖга келганидан буён ҳали бирор натижа кўрсата олгани йўқ.

Forbes нашри энг кўп пул топаётган футболчилар рейтингида Роналду Мессидан ўзиб кетганини ёзмоқда.

Маълумотларга қараганда, Криштианунинг даромади солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 2021-2022 йилги мавсум учун 106,6 миллион еврони ташкил қилади. Шундан 59,7 миллион еврони футболчининг “Олд Траффорд”га қайтгани учун бонус ва маош сифатида “Манчестер Юнайтед” тўлайди.

Пул топиш борасида Криштиану биринчи ўринда турибди.

Лионель Мессининг жорий мавсумдаги кирими 93,8 миллион евро бўлади. Кейинги ўринларни аргентиналик юлдузнинг ПСЖдаги шериклари – Неймар (81 миллион евро) ва Килиан Мбаппе (36,7 миллион евро) эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию