Роналду қилган ишни Месси уддалай олмаяпти

Замонавий футболнинг энг ёрқин юлдузлари – Криштиану Роналду ва Лионель Месси тақдир тақозоси билан янги мавсумни янги жамоада ўтказмоқда. Ҳозирча, Роналду “Манчестер Юнайтед”, Месси ПСЖ таркибида учтадан учрашувда қатнашди.

Аргентиналик юлдуз Париж клубида яратилган имкониятлардан фойдалана олмаяпти. “Лион”га қарши ўтказилган сўнгги учрашувда ҳам бир неча қулай вазиятни барбод қилди. У ҳали янги жамоаси учун бирорта гол ура олгани йўқ.

Криштиану Роналду эса “Манчестер Юнайтед”даги голлар сериясини давом эттирмоқда. Португалиялик ҳужумчи Премьер лигада “Ньюкасл”га иккита, “Вест Хэм”га битта гол урди. Чемпионлар лигасида “Янг Бойз” дарвозасини ишғол қилди. Роналду янги жамоада учта учрашувда тўртта гол.  

Роналдунинг Мессидан устун жиҳати шундаки, у ҳар қандай лигада ўз ўрнини топа олади. Месси эса яқингача фақат “Барселона”да ўйнаган ва янги жамоага кўникиши қийин кечаётганини кўришимиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Бухорий Шариф
20/09/2021 23:13
Мессий учун ёзилган ва айтилган мақол бу ---
Дараҳт бир жойда кўкаради.
Раналду---- Бу синовларда тобланган ўғлон.
&
Бухорий Шариф
20/09/2021 23:04
Раналдуга етиш учун Мессига анча бор ҳали. Криштиану бўлиш ҳаммага ҳам эмас. Мессийвой, парот қилиб ҳол қўйди. Порот месси ҳайф сенга СR7 дан ортиқ олган олтин тўпларинг мессий!!! Мен учун Криштиану 10 талаб олтин тўп эгаси. Мессий 1 тийин.