Роналду сабаб

Туриннинг "Ювентус" клуби акциялари нақд 5 фоизга арзонлади. AFP нашри тарқатган хабарга кўра бунга жамоа форварди Криштиану Роналдунинг америкалик аёлни зўрлаганликда гумон қилинаётган сабаб бўлган.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора”нинг Нью-Йорк фонд биржасидаги бир дона акцияси бугун 1,25 еврога қадар тушиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, айнан Роналдунинг “Ювентус”га ўтиши август ойида жамоанинг акцияларини нақд 55 фоизга қимматлашига сабаб бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар