Роналду сардорлик боғичини тортиб олмоқчи

Daily Mail нашрининг хабар беришича, Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” ўйинчиларига сардорлик қилмоқчи. 37 ёшли футболчи жамоадоши Ҳарри Магуайрдан сардорлик боғичини олмоқчи экани айтилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Роналду ва Магуайр бу борада ўзаро суҳбатлашган. Магуайр мавсум охирига қадар сардорлик ваколатларини ўзида сақлаб қолишга қарор қилди.

Бош мураббий Ральф Рангник сардорлик боғичини Роналду олиши тарафдори. У шу тариқа, Ҳарри Магуайрни ортиқча босимдан ҳимоя қилмоқчи бўляпти.

Аввалроқ, англиялик ўйинчилар португалиялик юлдузнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!