
Роналду шарафига қўйилган ҳайкал жанжалга сабаб бўлмоқда
Ҳиндистоннинг Гоа штатида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду шарафига ҳайкал ўрнатилди.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари бу ҳайкал ёшларни илҳомлантиришига умид қилмоқда. Шундай бўлса-да бу воқеа маҳаллий аҳолини иккилантирди. Штат Португалия мустамлакаси эди. Мустақилликнинг 60 йиллигида мазкур ҳайкалнинг ўрнатилишини фаоллар ҳақоратли деб ҳисоблашмоқда.
Шунингек, айрим танқидчилар маҳаллий футболчиларнинг ютуқларига кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини айтмоқда.
Фикрлар