Роналду шу ишни 16 йилдан бери амалга оширади
Англия премьер-лигасининг 33-турида “Норвич Сити” дарвозасини уч маротаба ишғол қилган Криштиану Роналду яна бир тарихий натижага эришди.
Учта аниқ зарбадан кейин португалиялик юлдузнинг мавсумдаги умумий голлари сони 21 тага етди.
Squawka статистика ташкилотининг маълум қилишича, Роналду навбатдаги хет-трикдан кейин кетма-кет 16 йилдан бери клублар миқёсида бир мавсумда 20 ва ундан кўп гол урган ўйинчи сифатида рекорд ўрнатган.
Криштиану фаолияти давомида “Спортинг”, “Реал”, “Ювентус” ва икки марта “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланган.
Фикрлар