Роналду сўнгги 12 йил ичидаги энг ёмон стартни қайд этди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду учун бу мавсум анчагина омадсиз тарзда ўтмоқда. Португалиялик форвард даставвал дисквалификацияга учраган бўлса, сўнг уни “голсизлик эпидемияси” таъқиб этмоқда.

Жумладан, Роналдунинг ҳисобида Ла лига доирасида ўтказилган 11 турдан сўнг бор-йўғи 1 тагина гол мавжуд.

Бу унинг охирги 12 йил ичидаги энг ёмон старти бўлди. У сўнгги бор бундай натижани 2005/06 йилги мавсумда қайд этган эди. Ўша вақтлар “Манчестер Юнайтед” сафида АПЛнинг дастлбки 11 турида бирорта гол киритмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!