Роналду

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирусдан тузалгани ҳақида хабар берган эдик. Итальян матбуотида тарқалган хабарга кўра, у яна бир марта тест топширади.

Ушбу тест натижаси ҳам манфий чиқса, у жамоавий машғулотларга қўшилади ва А Серия 6-туридан ўрин олган "Специя"га қарши учрашувда иштирок этиши мумкин бўлади. Португалиялик футболчи бугун ҳам индивидуал машғулот ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Роналдуда коронавирус аниқланган ва шундан сўнг, ўзини ўзи яккалаш тартибига ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар