Роналду суперюлдуз билан ўйнайди

“Ювентус” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погбани қишки трансферлар мавсумида олиш бўйича инглизларга махсус таклиф тайёрлаяпти.

Франциялик ярим ҳимоячига ПСЖ ва “Реал”нинг қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олган туринликлар унинг шартномасини тезроқ сотиб олишга қарор қилган. Қолаверса, манчестерликларнинг катта маош оладиган футболчидан тезроқ қутилиш мақсадида унинг трансферини арзонлаштириб, 50 миллион фунтга баҳолагани ҳам “Ювентус”га қўл келиши мумкин.

“Ювентус” Погбани олиш учун ўз футболчиларидан бирини трансферга қўшишга тайёр.  Чунки “Манчестер Юнайтед” анчадан бери Пауло Дибалага кўз тикмоқда. Аргентиналик ҳужумчининг ўзи ҳам у сўраётган маош беришдан бош тортган “Юве”дан кетиш пайида юрибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)