Роналду танловидан пушаймон

“Ан-Наср” жамоаси билан шартнома имзолаган Криштиану Роналду фаолити давомида “Реал”дан кетиб, “Ювентус”га кўчиб ўтганини хато, деб ҳисоблайди ва бу танловидан ҳали ҳам афсус қилади. Бу ҳақда Relevo нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, Роналду Туринда яшаган даврида ўзини бахтиёр ҳис қилмаган. Ўша пайтда ҳам “Ювентус”га ўтганидан пушаймон бўлиб, руҳий томондан анча қийналиб юрган.

Ҳатто Италия чемпионатида ўйнаган пайтда ҳам тез-тез Мадриддаги уйига бориб туришни канда қилмаган.

Роналду яқинда “Манчестер Юнайтед” билан шартномани бекор қилганидан кейин ҳам Мадрид клубидан таклиф кутган экан. Лекин чорлов бўлмагач, 37 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони клубига қўшилишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!