Роналду тарихий рекорддан кейин нималар деди?

Португалия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш турниридаги илк учрашувини Лиссабондаги “Жозе Алваладе” стадионида ўтказиб, Лихтенштейн устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

38 ёшли Криштиану Роналду рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Бу баҳсдаги иштироки ва натижалари орқали португалиялик юлдуз терма жамоада энг кўп ўйин ўтказиш, расмий баҳсларда энг кўп гол уриш, халқаро майдонда тўпурарлик бўйича бир неча рекордларни янгилади.

Тарихий аҳамият касб этган ўйиндан кейин Роналду ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Терма жамоа учун яна майдонга тушиш ва гол уриш жуда ёқимли. Айниқса, ўйин мен учун катта аҳамиятга бўлган аренада ташкил қилингани ажойиб бўлди.

Ўз мамлакатим бош жамоаси учун ўйин ўтказиш борасида рекордчи бўлганимдан фахрланаман, - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!