Роналду таслим бўлмайди

“Лилль” ва Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жозе Фонте Криштиану Роналдунинг халқаро фаолиятига доир фикрларини билдирди.

- Менимча, Роналду келажагини бошқара олишини ҳаммага тушунтириб қўйди. У ўзини жисмоний томондан жуда яхши ҳис қилмоқда. Агар у совринларни қўлга киритса, юқори савияда ўйнашни ҳам давом эттиради.

Роналду нималарни ўйлаб юрганини ҳес ким билмайди. Келажагини фақат унинг ўзи ҳал қилади. Мен Криштиану нафақат Қатардаги жаҳон чемпионатида, балки ундан кейин бўладиган навбатдаги Европа чемпионатида ҳам иштирок этишига аминман, - деди Жозе Фонте.

Криштиану Роналду терма жамоаси сафида 186 та учрашувда 115 тўп киритиб, бу борада жаҳон рекордчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!