Роналду терма жамоадаги сўнгги ўйинини ўтказдими? Бош мураббий жавоб берди
Роберто Мартинес Португалия терма жамоасининг "Евро-2024"даги иштироки ҳақида гапирди.
Португалияликлар чорак финалда Фрацияга мағлуб бўлишди (0:0, 3:5 пеналти серияда).
- Сиз Португалия футболи тарихидаги энг яхши авлодни йўқотяпсиз. Учта ўйиндан бери гол урилмади. Буни тушунтириб бера оласизми?
- Бу чорак финал. Биз кўплаб вазиятлар яратдик. Қийин ўйин. Тўп устунга тегиб, дарвозага кирмади...
Мен футболчилар билан жуда фахрланаман. Улар характер кўрсатдилар. Биз 63% тўпга эгалик қилдик. Биз яхшироқ ўйнадик. Франция ғалабага лойиқ эмас демаган бўлардим, лекин бу Европанинг энг яхши турнири, Европанинг энг яхши футболчилари. Футболчилар ҳамма нарсани беришди. Сиз улар билан фахрланишингиз керак.
- Пепе ўйиндан кейин Криштиануни қучоқлаб йиғлади. Мағлубият туфайлими? Ёки бу охирги Евро бўлгани учунми?
- Мен иккала сабаб деб ўйлайман. Бу унинг турнирда кўрсатган ҳамма нарсасига тааллуқлидир: нафақат ўйин, балки шерикларининг қўллаб-қувватлаши ва фидойилиги. Бу умидсизлик кўз ёшлари. Бундай ўйнаб, мағлуб бўлганимизни қабул қилиш қийин.
- Жоао Феликс ўзини қандай ҳис қилмоқда? Сиз у билан гаплашдингизми?
- Барча футболчилар бир-бирини қўллаб-қувватлади. Жоао пеналти тепиш имкониятга лойиқ эди. Унинг техник қобилиятига шубҳа йўқ.
Мухлисларга қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат айтмоқчиман. Мен эса уларга қувонч келтириш учун курашишда давом этаман.
- Роналду терма жамоадаги сўнгги ўйинини ўтказдими?
"Энди биз мағлубиятни бошдан кечирмоқдамиз. Ҳали индивидуал қарорлар қабул қилинмади”, - деди Португалия терма жамоаси бош мураббийи.
Фикрлар