Роналду Туринда “Реал”даги шеригини кутяпти

“Ювентус” тўпурари Криштиану Роналду  клуб раҳбариятига ёзги трансферлар мавсумида ПСЖни тарк этиши кутилаётган Анхель Ди Марияни олиб келиш кераклигини таклиф қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, аргентиналик ярим ҳимоячи парижликлар билан янги шартнома бўйича келиша олгани йўқ. Ва ёзда Франция чемпионатини тарк этиши кутилмоқда.

Роналду туринликларни бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолишга чақирмоқда. Чунки португалиялик футбол юлдузи Анхель Ди Мария билан “Реал”да бирга ўйнаган ва аргентиналик футболчининг имкониятларини яхши билади.

32 ёшли Ди Мария ПСЖда 2015 йилдан буён тўп сурмоқда. Тўрт карра Франция чемпиони ҳисобланган футболчи жорий мавсумда олтита учрашувда битта гол уриб, иккита голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)