Роналду учун яна бир зарба
"Манчестер Юнайтед" Португалия терма жамоаси ҳужумчисига қизиқиб қолди. ЖЧ-2022даги ягона ҳет-трик муаллифи Гонсалу Рамуш АПЛ клуби эътиборини тортди.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "қизил иблислар" "Бенфика"нинг 21 ёшли футболчисининг ўйинларини кузатиш учун бир неча бор ўз скаутларини юборган.
Криштиану Роналду билан шартнома бекор қилинганидан кейин МЮ қишки трансфер вақтида ҳужумчи олиб келишни хоҳламоқда.
Рамуш жорий мавсум Португалия чемпионатида 11 та ўйинда 9 гол уришга эришган.
Фикрлар