Роналду ва Бэйл

Криштиану Роналду ва Гарэт Бэйл 2003-йилда "Ливерпуль" таркибини тўлдириши мумкин эди. Бу ҳақида клубнинг ўша вақтлардаги бош мураббий ёрдамчиси бўлган Фил Томпсон айтиб ўтди.

"Роналдунинг агентлари уни "Спортинг"ни тарк этиши масаласида бош қотиришаётган эди. Шу сабаб мени унинг иштирокидаги ўйинга таклиф этишди.

Ўйиндан сўнг улар футболчининг трансфери 4 миллион евро бўлиши ва буни бўлиб тўлаш мумкинлиги, футболчига эса 1 миллион евро маош тайинланиши кераклигини айтишди. Аммо ўша вақтда бу 18 ёшли футболчи учун жуда катта ҳаражат дегани эди", - дейди Томпсон.

The Athletic маъқоласида клуб Роналдунинг молиявий талаблари ҳаддан ортиқ юқори эканлиги сабаб ушбу трансфер амалга ошмай қолани ҳикоя қилинади.

Шунингдек, қайд этилишича, ўша вақтда "Ливерпуль" 16 ёшли Гарет Бэйл исмли уэльслик футболчи номзодини ҳам кўриб чиқаётган эди, бироқ улар футболчининг товон пули юқорилиги сабаб ушбу келишувни ҳам рад этишган.