Роналду яна қанча муддат футбол ўйнамоқчи эканини очиқ айтди
“Манчестер Юнайтед” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг The Best махсус совринини қўлга киритганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Аввало, 20 йил давомида бирга ўйнаган терма жамоадаги барча жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Жаҳон рекорди 109 та гол эди, шундай эмасми? Энди мен уни олтита тўпга яхшиладим ва мен бундан жуда фахрланаман.
Мен жуда ҳурмат қиладиган ташкилот ФИФА томонидан махсус мукофот олдим. Мен оиламга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Тез орада яна ота бўламан. Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб ва мен бундан фахрланаман.
Менда ҳали ҳам ўйнашга ва гол уришга иштиёқ бор. Мен беш ёшимдан футбол ўйнайман.
37 ёшимда ҳам ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен қаттиқ меҳнат қилишда давом этаман ва ўйнашни хоҳлайман. Умид қиламанки, яна 4-5 йил ўйнайман. Агар танангизга яхши муносабатда бўлсангиз, у сизга керак бўлган нарсани қайтариб беради", - деди Роналду.
Фикрлар