Роналду яхши ўйнамаган ёшлар билан гаплашиб қўяди!

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 24-турида “Верона” билан очко бўлишганидан кейин, ёш футболчиларнинг ҳаракатидан норози эканини билдирди. ”

- Биз оғир ўйин бўлишини билсак-да, ҳисоб бизни ажаблантирди. Биз олдинга чиқиб олдик, лекин устунликни ушлаб қола билмадик.

Ўйинда муҳим деталлар бор, афсуски ёш ўйинчилар буни тушунмаяпти. Мана шу майда-чуйда нарсалар натижага таъсир қиляпти. Бизга тажрибали футболчилар етишмаяпти, ёшлар эса ўйиннинг қайси томонга оғиб бораётганини кўра олмаяпти. Мен Криштиану Роналду ва Алекс Сандродан ёшлар билан гаплашиб қўйишни сўрадим. Лекин бу ҳам уларга камлик қилса керак, - деди Пирло.

Чемпионлик унвонини ҳимоя қилаётган “Ювентус” жорий мавсумда 46 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар