Роналду йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду дунёнинг энг йирик 27 ахборот агентликлари талқинига кўра, 2016 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Клуб расмий сайти тарқатаётган хабарга қараганда, 31 ёшли футболчи ушбу сўровда, Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчилар, британиялик Энди Маррей ва венгриялик сузувчи Катинка Хоссуларни ортда қолдирган.

Қайд этиш жоиз, португалиялик футболочи жорий мавсумда, йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган "Олтин тўп" совринини ҳам қўлга киритган эди.