Роналду "You Tube" каналидан қанча пул топиши мумкин?

Машхур футболчи Криштиану Роналду энди "You Tube" ижтимоий тармоғи юлдузига айланмоқда. Унинг янги канали 24 соатдан камроқ вақт ичида аллақачон 18 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлди.

Роналду фақатгина майдонда эмас, балки ижтимоий тармоқларда ҳам энг кўп кузатувчиларга эга. Жумладан Инстаграмда 636 миллион. Энди у "You Tube"да ҳам тарих ёзмоқчи.

Унинг "UR Cristiano" канали рекордларни янгилади. 90 дақиқадан камроқ вақт ичида 1 миллион обуначига эришди.

Роналду ўз каналида 19 та видеони эълон қилди, улар қисқа вақт ичида умумий 65 миллион марта кўрилди. Thinkific маълумотларига кўра, "You Tube"да контент яратувчилар ҳар 1000 кўриш учун 2 доллардан 12 долларгача даромад олишади. Бундан ташқари реклама берувчилар ҳам тўлов тўлайдилар. Ижтимоий тармоқ рекламадан тушган даромаднинг 45 фоизини, қолган 55 фоизини эса контент яратувчилари олади.

Роналду "You Tube"даги реклама ортидан ойига 5 миллион долларгача даромад олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!