Роналду “Юнайтед”га ўтгани учун “Челси” орзусидан айрилиб қолди

“Челси” анчадан бери “Ювентус”дан Федерико Кьезани трансфер қилмоқчи эди. Лондонликлар Криштиану Роналду туфайли ўз орзусидан айрилди.

Маълумки, ёзги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида португалиялик юлдуз Туринни тарк этиб, “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтди.

Асосий тўпурарини йўқотгандан кейин “Ювентус” раҳбарияти Федерико Кьезани дахлсиз футболчилар рўйхатига киритди ва италиялик ҳужумкор ўйинчи трансфери бўйича ҳар қандай таклифга рад жавобини берадиган бўлди.

“Челси” эса ёзда Кьезани олишга яна бир бор уриниб кўради. Чунки, “аристократлар” дахлсиз ҳисобланган Ромелу Лукаку ва Кай Хаверцнинг трансферларини уддалай олгани боис, бу гал ҳам мақсадига етишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!