Роналду — жарима майдончаси ичидаги қотил
"Бавария" ҳимоячиси Маттейс де Лигт "Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Роналду ҳар доим ёш футболчиларга яхши муносабатда бўлган. У қўлидан келганича ёрдам беради. Криштиану тез орада 38 ёшга тўлади, лекин у 24 ёшли йигитлардек ҳаракат қилади. Роналду ҳали ҳам кўплаб гол урмоқда. Бундай футболчига фақат қойил қолиш мумкин. Мен уни жарима майдончаси ичидаги қотил деб биламан. Ҳимоячилар унга қарши ўйнаган пайтда эътиборини бир сонияга ҳам йўқотмаслиги керак. Акс ҳолда кеч бўлади”, - дея ҳимоячининг сўзларини келтирган “TMW” нашри.
Маълумот ўрнида, Де Лигт ва Роналду "Ювентус"да бирга ўйнашган. Ушбу ёзда голландиялик ҳимоячи "Бавария" билан шартнома имзолади.
Фикрлар