Роналдудан воз кечишди

Кейинги пайтда Европа футболида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг “Реал”га қайтиши муҳокама қилинаётган эди. Жорий мавсумда А Серияда чемпионликдан тобора узоқлашиб бораётган ва Чемпионлар лигасини тарк этиб улгурган туринликларга йилига 31 миллион евро маош оладиган футболчи қимматлик қилмоқда.

Роналдунинг ўзи яқинда Мадриддан таклиф бўлса, “Қироллик клуби”га қайтишга тайёр эканини билдирганди.

Бироқ, аввалига португалиялик юлдузга қизиқиш билдирган “Реал” раҳбарияти 36 ёшли  тўпурар ўрнига клубга узоқ муддат хизмат қиладиган ёш ҳужумчини олишни маъқул кўрган. Айтилишича, Флорентино Перес Роналдуни қайтаришда мантиқ кўрмаяпти.

Роналду 2009-2018 йиллар давомида “Реал” таркибида ўзи иштирок этган деярли барча турнирларда ғолиб чиққан ва шу билан бирга тўрт бор “Олтин тўп” соҳиби бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)