Роналдудан юз ўгиришди!
АПЛ 32-туридан ўрин олган "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Баҳс якунида манчестерликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду суратга тушишни сўраган мухлиснинг телефонини ерга улоқтириб юборди.
Буюк Британияда жойлашган ва бутун дунё бўйлаб болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи "Save the Children" халқаро ташкилоти португалиялик футболчидан юз ўгирди. Энди Роналду уларнинг расмий элчиларидан бири эмас. У 2013 йилдан бери бу вазифани бажариб келарди.
Роналду шунингдек, UNICEFнинг Португалиядаги расмий вакили ҳисобланади. БМТ шафелигида фаолият юритаётган ташкилот футболчининг бу лавозимда қолиш ёки қолмаслиги борасида изоҳ беришдан бош тортди.
Маълумот учун, 37 ёшли ҳужумчи ўз "Инстаграм" саҳифаси орқали 14 ёшли болакайдан узр сўраб чиққанди.
Фикрлар