Роналдуга Европадан қўнғироқ бўлди

ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас “Ан-Наср”га кўчиб ўтган Криштиану Роналдуга қўнғироқ қилиб, Саудия Арабистони жамоаси ҳақида маълумот сўраган.  

Маълумотларга қараганда, “Ан-Наср” 36 ёшли дарвозабонга оғиз солмоқда. Навас ПСЖда биринчи рақамли италиялик Жанлуижи Доннаруммага бой берганидан кейин ўйин амалиётисиз қолиб кетди.  

Коста-рикалик голгипер ўз даврида “Реал”да Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган ва ҳамон дўстона муносабатларни сақлаб қолган.

Манбаларнинг таъкидлашича, саудияликлар тажрибали голкиперга уч йиллик шартнома ва мўмай маош таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!