Роналдуга жиддий харидор чиқди
El Nacional нашри “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Криштиану Роналду билан хайрлашишни режалаштираётганини маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, португалиялик юлдузга жиддий харидор чиққан. ПСЖ мутасаддилари ёзда Криштиануни Парижга олиб келиш бўйича иш бошлашга тайёр.
Ҳозир ПСЖни Зинедин Зидан бошқари эҳтимоли катта. Франциялик мутахассис 37 ёшли ҳужумчи билан дўстона алоқаларни сақлаб қолган. Парижликлар Роналдуни олишда айнан мана шу омилдан фойдаланиб қолмоқчи.
Роналдунинг амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашдан чиққани футболчининг танловига таъсир қилиши мумкин.
Фикрлар