Роналдуга ундан нафратланишимни айтдим!
“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала ўзи билан бирга “Ювентус”да ўйнаган Криштиану Роналду билан муносабатлари ҳақида гапирди.
- Бир марта самолётда учаётганимизда Криштиану менинг ёнимга ўтирди. Суҳбатимиз футболдан ташқари масалалар ҳақида ҳам бўлди. Мен унга аввалари ундан нафратланганимни айтдим.
Чунки мен ҳар доим Лионель Мессини қўллаб-қувватлаганман. Биз бу ҳолат бўйича анча кулишдик. Роналду билан ҳам муносабатларимиз жуда яхши эди, - деди Пауло Дибала.
Пауло Дибала Лионель Месси билан бирга Аргентина терма жамоаси сафида Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Фикрлар