Роналдуни Европадан олиб кетадиган жамоа чиқди. Музокара бошланди...

“Ювентус” Европа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин Криштиану Роналду ёзда клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Бу кўп жиҳатдан португалиялик футболчининг  йилига 31 миллион евро миқдорида олаётган маоши  клуб ғазнасига оғирлик қилаётгани билан боғлиқ.

Роналду етакчилигидаги жамоа эса икки йилдан бери даромад келтириши мумкин бўлган Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўта олмаяпти.

Дэвид Бекхэм португалиялик ҳужумчини ўзининг АҚШдаги жамоаси “Интер Майами”га таклиф этмоқда. Маълумотларга қараганда, Роналду Бекхэм билан бу масалани муҳокама қилган.

“Ювентус” жорий мавсумда 32 та учрашувда 27 та гол урган ва тўртта голли пас оширган Роналдуни бошқа жамоалар билан ҳам музокара олиб боришига рухсат берди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача тузилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар