Роналдуни “қонга белашди” (фото)

“Эвертон” майдонидаги сафар учрашуви “Манчестер Юнайтед” юлдузи Криштиану Роналду учун ҳар томонлама омадсиз бўлди.

Кичик ҳисобда имкониятни бой берган Ральф Рангник шогирдлари Европа Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятидан узоқлашиб кетди. Роналдунинг ўзи рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

Бундан ташқари, “Эвертон” футболчилари португалиялик юлдузни аяб ўтиргани йўқ. “Гудисон Парк”даги тўқнашувда мезбонлар Роналдунинг оёғига шу қадар кўп зарба бердики, Криштиану ўйиндан кейин қонаган ва бутса изларидан қолган жароҳатини намойиш қилди.

1649515762210773012

Криштиану Роналду жорий мавсумда жами 34 та учрашувда ўз ҳисобига 18 та гол ва учта ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!