Роналдунинг 6 дақиқада киритган дубли

Ҳозиргина Италия А Сериясининг 34-туридан ўрин олган “Удинезе” ҳамда “Ювентус” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган ўйин 1:2 ҳисобида туринликларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “кекса синьора”га 3 очко келтирган ҳар иккала голга ҳам Криштиану Роналду (83', 89') муаллифлик қилди. “Удинезе”нинг ягона жавоб голини Науэль Молина (10') киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Ювентус” ўз ҳисобидаги очколар сонини 69 тага етказиб олди ва 3-ўринга кўтарилди. Ҳисобида 39 очко бўлган “Удинезе” эса 11-ўринни эгаллаб турибди.

Удинезе

  • Науэль Молина 10'

А Серия 34-тур

02/05/2021, 21:00

1
:
2
Тугади

Ювентус

  • Криштиану Роналду 83', 89'

Стадион: Dacia Arena - Stadio Friuli 0 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Chiffi

45'
90'

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)