Роналдунинг агенти билан учрашдим!

“Барселона” президенти Жоан Лапорта “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду, “Манчестер Сити” футболяиси Бернарду Силва манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Жорже Мендеш билан учрашганини тан олди.

- Мен Жорже Мендеш билан учрашганим ва трансфер бозори масалаларини муҳокама қилганим рост. Роналду “Барселона”га келиши ҳақида сўрашмоқда. Лекин мен қайси ўйинчилар ҳақида гаплашганимизни айтмайман, - деди Жоан Лапорта.

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг мавсумолди йиғинига келмагани унинг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларни авж олдирмоқда.

Шунингдек, Бернарду Силва ҳам “Манчестер Сити”дан кетиб, фаолиятини Каталония суперклубида давом эттиришни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!